Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Рус клублари келаси мавсумда еврокубокларда иштирок этиши мумкин

Рус клублари келаси мавсумда еврокубокларда иштирок этиши мумкин

Россия футбол жамоалари келаси йилдаёқ халқаро турнирларда иштирок этишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Mash Россия футбол иттифоқи (РФИ) манбасига таяниб хабар бермоқда.

Таъкидланишича, РФИ еврокубокларга қайтишига ишончи комил, чунки аксарият давлатлар Россияга муносабатини ўзгартириб, музокараларни бошлаган. Қайтиш эҳтимоли жуда юқори ва РФИ Россиянинг янги ҳудудларидан жамоаларнинг Иккинчи лигага қўшилиши УЕФА ва ФИФА билан муносабатларга таъсир қилмайди, деб ҳисобламоқда. Тез орада чемпионатда Донецкнинг "Шахтёр" клуби иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия клублари ва терма жамоалари 2022 йилдан буён халқаро турнирларда иштирок этмаяпти.

Киритилди: 15:36 16.10.2025. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!