Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш шартларини ҳарбийлар белгилайди — Кремль

 Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш шартларини ҳарбийлар белгилайди — Кремль

"Ядровий қуроллардан фойдаланишни тўхтатиб туриш соҳасидаги янгиланган давлат сиёсатига мувофиқ Россия ядро қуролининг ишлатилиши учун шарт-шароитларнинг бошланиши Россия Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади", деди РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

"Бу бизнинг мутахассисларимиз, ҳарбийларимизнинг ваколати доирасига киради. Улар қайси қуроллар ва қандай фойдаланилаётганини диққат билан кузатиб боришмоқда. Айнан улар Украинадаги ҳолат юзасидан коллектив Ғарбнинг иштирокини ҳам қайд этиб боришмоқда", дея қўшимча қилди у.

Песковнинг сўзларига кўра, давлат сиёсати асосларига тузатишлар шакллана бошлаган.

"Аслида, ядровий давлатларнинг Украина атрофидаги можарода Украина томонида иштирок эта бошлагани, НАТО инфратузилмасининг бизнинг чегараларимизгача бориши — буларнинг барчаси ядровий доктринага ҳам, ядро қуролини чеклаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосларига ҳам тузатишлар киритиш заруратини туғдирди", деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 25 сентябр куни Россия ядровий доктринасини ўзгартираётгани ва ядро қуролидан фойдаланиш учун асослар рўйхатини сезиларли даражада кенгайтираётганини маълум қилганди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Москва Украинага Россия ҳудудига чуқур зарба бериш учун Ғарб ракеталаридан фойдаланишга рухсат берилиши ҳақидаги муҳокамага шундай муносабат билдирган.

Киритилди: 15:44 29.09.2024. Ўқилди: 1558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!