Бугун 21 март, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Россиянинг Швециядаги элчихонаси ходими жосусликда гумон қилинмоқда

Россиянинг Швециядаги элчихонаси ходими жосусликда гумон қилинмоқда

Россиянинг Стокгольмдаги элчиси Швеция ТИВга чақиртирилди ва ундан махсус хизматларга ишлашда гумон қилинаётган россиялик дипломатлардан бири мамлакатни ўз хоҳиши билан тарк этиши талаб қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, февраль ойи охирида 47 яшар россиялик дипломат Стокгольмда Швеция IT-компанияларидан бирининг ходими билан учрашганда қўлга олинган. Унинг дипломат ниқоби остидаги Россия разведкаси зобити эканлиги айтилмоқда. Полиция ундан Швеция ҳудудини тарк этишни сўраган, бироқ бу амалга оширилмаган.

Дипломат билан биргаликда Россия разведкасига 2017 йилдан бери турли маълумотлар бериб келганликда гумон қилинаётган Швеция фуқароси ҳам ушланган.

Маълумот учун, 2015 йилда Швеция контрразведкаси таҳлилчилари Россиянинг Стокгольмдаги элчихонаси ходимларининг камидан учлан бири жосуслик билан шуғулланишини маълум қилганди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:28 15.03.2019. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!