АҚШнинг иммиграция судлари 2024-молия йили учун (октабрдан сентябргача давом этган) россияликларнинг АҚШдан бошпана сўраш бўйича 2.915 та сўровини қаноатлантирди, деб ёзади RTVI TRAC маълумотларига таяниб.
Бу кўрсаткич ўтган йилгидан (1981) ошиб кетди ва камида 2001 йилдан буён рекордга айланди. Ҳозирда яна 36 мингга яқин Россия фуқароси иши кўриб чиқилишини кутмоқда.
Қўшма Штатларда хорижликлар ўз ватанларига қайтган тақдирда, сиёсий қарашлари, жинсий ориентацияси, диний қарашлари, ирқи ёки маълум бир ижтимоий гуруҳга аъзолиги ушун таъқибга ушраган тақдирда бошпана олишлари мумкин. Украина билан кенг кўламли урушнинг биринчи йилида кўплаб руслар мамлакатни тарк этишган.
Бундан ташқари, жўнаб кетиш вақтида уларнинг аксарияти оммавий тадбирлар ва Интернетдаги баёнотлар ушун аллақачон маъмурий жавобгарликка тортилган.
TRAC статистик маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда бошпана сўровини кўриб чиқиш ўртача 977 кунни ташкил қилади. Яъни, ҳозир жавобни асосан 2021 йилда ариза берганлар олишди. Бу кейинги молия йилида яна кўплаб россияликлар Қўшма Штатлардан сиёсий бошпана олиши мумкинлигини англатади.
The Economist ҳисоб-китобларига кўра, Владимир Путин ҳокимият тепасида турган йигирма йил давомида 2 миллионга яқин одам Россияни тарк этган, уларнинг деярли ярми – 900 мингга яқини Украинага бостириб кирилгандан кейин тарк қилган.