Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россиялик вирусолог коронавирус пандемияси 2021 йил ёзигача тугашини айтди

Россиялик вирусолог коронавирус пандемияси 2021 йил ёзигача тугашини айтди

Россиядаги эпидемиологик вазият 2021 йил ёзида барқарорлашади. «РБК»нинг ёзишича, бу фикрни «Парламенцкая газета»га берган интервьюсида Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказининг яширин инфекциялар микробиологияси бўлимининг собиқ раҳбари, профессор, вирусолог Виктор Зуев билдирди.

Мутахассиснинг айтишича, келаси йилнинг июль ойида вирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг сезиларли даражада яхшиланишини кузатиш мумкин.

«Пневмотроп вируслар иссиқликдан қўрқади. Касалликни камайтиришга, шунингдек, ниқоб режимини кучайтириш ва эмлашлар ёрдам беради», — деб ҳисоблайди вирусолог.

Бундан ташқари, Зуев Россияда коронавирусга чалинганлар сонининг ортгани ва вируснинг аломатларсиз ташувчилари сони кўпайганлигини,  бу иммунитетга эга қатлам ортишига ёрдам беришини таъкидлаган. Шунингдек, COVID-19 инфекцияси мутацияга учраши мумкинлигини ҳам билдирган.

«Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Унинг кенг тарқалишини ҳисобга олган ҳолда у ўзгаришларга учрайди. Қайси томонгалигини айтиш қийин. Хаёл қилмаслик керак, лекин бунга доим тайёр туриш лозим. Кейинчалик ҳеч ким кутмаган вазиятга тушиб қолгандан кўра, ёмон нарсани гумон қилиш яхшироқ», — деган эксперт.

Аввалроқ «Роспотребнадзор» Эпидемиология марказий илмий-тадқиқот институти директорининг тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари Александр Горелов  Россияда март ойигача коронавирус билан касалланишлар сони камайишини тахмин қилганди.

Киритилди: 14:07 26.10.2020. Ўқилди: 2153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!