Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россиялик шифокорлар коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келади

Россиялик шифокорлар коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келади

Бир гуруҳ россиялик мутахассислар коронавирус инфекциясига қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко 10 август, душанба куни маълум қилди.

— Шунингдек, биз халқаро фаолиятимизни давом эттирмоқдамиз. Шуни таъкидлашни истардимки, бизнинг мутахассисларимиз Қозоғистон Республикасидан қайтиб келиб, ўз вазифаларини бажариб бўлгач, мутахассисларнинг бир гуруҳи Ўзбекистонга боришга тайёрланмоқда, – деди вазир.

Июль ойи охирида Мурашко Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ), шу жумладан Ўзбекистонга Россия коронавирусга қарши вакцинани етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилаётганини хабар қилди.

7 август куни Россия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Олег Гриднев Россия коронавирусга қарши вакцинани рўйхатга олган дунёдаги биринчи мамлакат бўлишини эълон қилганди. 

Киритилди: 15:32 11.08.2020. Ўқилди: 2759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!