Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россиялик бешкурашчилар Ўзбекистон байроғи остида курашади

Россиялик бешкурашчилар Ўзбекистон байроғи остида курашади

Икки нафар россиялик бешкурашчи Ўзбекистон байроғи остида халқаро мусобақаларда иштирок этади. Бу ҳақида Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерацияси хабар қилди.

2019 йилнинг 6 феврал куни Россия ва Ўзбекистон Замонавий бешкураш федерациялари орасида имзоланган меморандумга кўра, икки нафар россиялик юқори класс спортчилар Александра Савкина ва Алисэ Фахрутдиновалар мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этишади.

Халқаро Бешкураш иттифоқи UIPM билан узоқ муддат давомида олиб борилган музокарлар натижасида ушбу икки спортчилар халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этишига рухсат олинган. 

Айни дамда спортчилар Нвогорск шаҳрида ўқув-машғулот йиғимларида иштирок этиб, 2-8 сентябрда Бедапештда бўлиб ўтадиган замонавий бешкураш бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этишга тайёргарлик кўришмоқда.

 

Киритилди: 06:30 22.08.2019. Ўқилди: 1185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!