Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияга санкция киритган ва алоқаларни узган давлатлар дунё харитасида (ФОТО)

Россияга санкция киритган ва алоқаларни узган давлатлар дунё харитасида (ФОТО)

Россия 21 февралда ДХР ва ЛПРни тан олди. 24 февраль куни эрта тонгда Россия президенти Владимир Путин Украинада “махсус ҳарбий операция” бошланганини маълум қилди. Ушбу воқеалар туфайли Украина президенти Владимир Зеленский Москва билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилди. Шу куни Микронезия дипломатик муносабатларнинг узилишини эълон қилди.

Москвага қарши санкцияларга AҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар, жумладан Тайван ҳам қўшилди. Черногория 1 мартда, Сингапур эса 5 мартда санкциялар жорий этилишини еълон қилди. 13 март куни Багама ороллари чекловларни эълон қилди, 18 мартда Норвегия Европа Иттифоқи санкцияларига қўшилди.

Владимир Путин биринчи марта Европа санкциялари остига тушди, унга қарши Европа Иттифоқи ва Буюк Британия томонидан чекловлар киритилди. Aвстралия, шунингдек, Россия президенти ва бошқа юқори мартабали амалдорларга қарши санкциялар эълон қилди.

РБК санкциялар ва Россия билан дипломатик алоқалар узилишини эълон қилган мамлакатлар харитасини тақдим этди.

Россияга санкция киритган ва алоқаларни узган давлатлар дунё харитасида (ФОТО)

Киритилди: 23:59 21.03.2022. Ўқилди: 23210 марта. Фикрлар сони: 12 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!