Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияга 700 кг героинни қовун ва гилос орасига яшириб олиб кирган Шерали бутун умрга қамалди

Россияга 700 кг героинни қовун ва гилос орасига яшириб олиб кирган Шерали бутун умрга қамалди

Москва вилоят суди Россия судлов тизими тарихида илк марта гиёҳванд модда сотувчиси Шерали Табаровга умрбодлик қамоқ жазоси берди. У Россияга 700 кг героин олиб кирган.

Шерали Табаров ва унинг шериклари Россияга узоқ йиллардан бери Тожикистондан олиб келинадиган гилос, қовун каби мева ва сабзавотлар орасига героин гиёҳванд моддасини яшириб олиб кириб сотиб келган.

Гуруҳ жами 15 кишидан иборат бўлган. Суд ҳукмига кўра Табаров умрбод қамоқ жазосини олган бўлса, унинг 14 нафар шериклари 25 йилгача қаттиқ режимли колонияларда сақлаш шарти билан қамоқ жазоси олдилар.

Табаров бундан олдин, 2003 йилда ҳам гиёҳванд моддаларнинг олди-сотдисида айбланиб Уляновск вилояти, Изнен район суди томонидан 10 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини олган Тожикистоннинг сўровига кўра, қамоқ муддатини ўташ учун ватанига экстрадиция қилинган.  Кейинчалик Тожикистонда амнистия қўлланиб, қамоқдан озод бўлган эди.

Бу сафар суд уни хавфли рецивидист деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Киритилди: 11:04 23.05.2019. Ўқилди: 3047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!