Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россиядан пул ўтказмалари 27,2 фоизга камайди

A A A
Россиядан пул ўтказмалари 27,2 фоизга камайди

2019 йилнинг иккинчи чорагида аҳолининг Россиядан МДҲ мамлакатларига тўлов тизимлари орқали пул ўтказмалари ҳажми 27,2 фоизга камайди, деб хабар беради Россия Федерацияси Марказий банки матбуот хизмати.

Умуман олганда, ҳамдўстлик мамлакатларига ўтказилган пул ўтказмалари ҳажми 1,515 миллиард долларга етди. Яна, 376 миллион доллар хорижий мамлакатларга жўнатилди (30,6 фоиз пасайиш кузатилди).

Иккинчи чоракда чет элдан Россия Федерациясига пул ўтказмалари, аксинча, 16 фоизга ўсди – 803 миллион долларгача. Улардан 460 миллион долларни фуқаролар узоқ хориж мамлакатларидан қабул қилиб олишган (йиллик ўсиш 1,8 баравар) ва 343 миллион эса, МДҲ мамлакатларидан (пасайиш 20,8%).

Россиядан чет элга битта пул ўтказмасининг ўртача миқдори 413 долларни ташкил этди.

Киритилди: 22:20 22.08.2019. Ўқилди: 1670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!