Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россиядаги кўршапалакларда коронавирус аниқланди

Россиядаги кўршапалакларда коронавирус аниқланди

Роспотребнадзор мутахассислари Россиядаги кўршапалакларда коронавирусни аниқладилар, аммо бу қайси типдаги вируслиги ҳақида гапиришга ҳали эрта, деб хабар қилган РИА Новостига Роспотребнадзор вакили Анна Сперанская.

Август ойи охирида Роспотребнадзор Россиянинг турли регионларида мавжуд кўршапалакларда коронавирусни аниқлаш бўйича тадқиқот бошлаган эди. Ушбу лойиҳа вируслар ва эпидемик хатарлар тарқалиши эҳтимолий йўлларини баҳолашга ёрдам бериши керак.

"Россияда яшовчи кўршапалакларда аллақандай (айнан қандай турдаги, ҳозирча номаълум) коронавируслар бор. Айнан қандайлиги - тадқиқотда аниқланади. Шунингдек, тадқиқот "шу баҳонада топилган" бир қатор бошқа вируслар геномлари кетма-кетлигини аниқлаш имконини берди", - деди Сперанская.

Мутахассиснинг қайд этишича, кўршапалаклар, масалан, тулки ва типратикон сингари бошқа ёввойи жониворларга қараганда хавфлироқ эмас. Чунки бу ёввойи ҳайвонлар ҳам инсон учун хавфли бўлган вируслар ташувчилари бўлиши мумкин. Инсон кўршапалакларни қўли билан тегинмасликка ҳаракат қилса, уларнинг инига суқилмаса, улар яшайдиган жойларни хонавайрон қилмаса, шунинг ўзи етарли, дея тушунтиради Сперанская.

Кўршапалаклар устидан тадқиқотлар ҳали якунлангани йўқ, у икки йилча давом этади, деб таъкидлади мутахассис.

Киритилди: 19:00 29.10.2020. Ўқилди: 1883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!