Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда ўзбекистонлик йигит ўз амакисини ўлдирди

Россияда ўзбекистонлик йигит ўз амакисини ўлдирди

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик икки қариндош – амаки ва жиян ўртасида содир бўлган жанжал оқибатида бир киши ўлган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси фуқаро Ш.И.нинг ўлимига олиб келган жанжал ҳақида бир қатор оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотни тасдиқлади. Mарҳумниг жияни Ф.К. қотилликда гумон қилинмоқда, у ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Бош консуллик ушбу вазиятни назоратга олиб, тергов органларига ҳодиса ҳақида қўшимча маълумот сўраб мурожаат қилди.

Бу сентябрь ойининг ўзида Санкт-Петербургда ўзбекистонликлар ўлимига оид бўлган бешинчи ҳолат бўлди. 

Жумладан, 14 сентябрь куни Санкт-Петербургдаги Бургер Кинг филиалларидан бирида 26 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилган эди.

Бир неча кундан сўнг, икки нафар “скинҳед” ҳам Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилиб, уни пичоқлаган эди. Ушбу ҳолат қурбони бўлган ўзбекистонлик шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

19 сентябрь куни Санкт-Петербург яқинидаги Финландия кўрфази соҳилида 49 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган эди.  

22 сентябрь куни эса Санкт-Петербургда ўқ жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган Ўзбекистон фуқароси вафот этган.

Киритилди: 10:54 14.10.2019. Ўқилди: 2023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!