Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияда ўзбекистонлик талабалар COVID-19 ҳолатини яширганлик учун ҳайдалиши мумкин

Россияда ўзбекистонлик талабалар COVID-19 ҳолатини яширганлик учун ҳайдалиши мумкин

Петербург давлат темир йўл университети (Петербургский государственный университет путей сообщения – ПГУПС) ўзбекистонлик бир неча талаба ва аспирантларни ўзини-ўзи яккалаш режимини бузганлик ва COVID-19 юқтириб олганлик ҳолатини яширганлик учун талабалар сафидан чиқариши мумкин. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, 7а ётоқхонасида истиқомат қилувчи бир неча ўзбекистонлик талаба ва аспирантлар белгиланган талаб ва тавсияларга риоя қилмасликлари натижасида коронавирус юқтириб олишган. Улар коронавирусга мустақил равишда тест топширишган. Кейин мусбат чиққан натижа ҳақида таълим муассаса ва ётоқхона масъулларига хабар қилишмаган. Бунинг оқибатида улар кечикиш билан ётоқхонадаги бошқалардан яккаланган.

Университет тезкор штаби ушбу вазиятни йиғилишда кўриб чиққан ва ректор номига ушбу ўзбекистонлик талабаларга “талабалар сафидан чиқаришгача” бўлган интизомий чора кўришни сўраб илтимоснома киритишган.

Университет маъмурияти ётоқхонада истиқомат қилаётган талабаларга санитар талабларга ва ётоқхонада яшаш қоидаларига сўзсиз риоя қилиш лозимлигини эслатиб ўтган.

Киритилди: 11:05 28.05.2020. Ўқилди: 2627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!