Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россияда ўзбекистонлик ишчилар бўлган автобус ағдарилиб кетди

Россияда ўзбекистонлик ишчилар бўлган автобус ағдарилиб кетди

Автобусда 48 га яқин йўловчи бўлган. Улардан бир киши вафот этган.

Россиянинг Амур вилоятида ўзбекистонлик мигрант ишчиларни олиб кетаётган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳодиса 16 октябрь куни Свободнй шаҳри яқинида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус Toyota Probox русумли автомобиль билан тўқнашганидан сўнг ағдарилиб кетган.

Автобусда 48 га яқин йўловчи бўлган. Маҳаллий расмийлар хабарига кўра, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна 49 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Жароҳат олганларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинди.

Амур вилояти тергов қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан “транспорт хавфсизлиги қоидаларини бузиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган. Айни пайтда воқеа жойида тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳодиса тафсилотларини аниқлаш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида маҳаллий расмийлар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Киритилди: 13:28 17.10.2025. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!