Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россияда Ўзбекистон фуқароси умрбод қамалиши мумкин. У оғир жиноятда айбланмоқда

Россияда Ўзбекистон фуқароси умрбод қамалиши мумкин. У оғир жиноятда айбланмоқда

Россия Тергов қўмитасининг Липецк области бўйича бошқармаси хабар қилишича. Липецкнинг Правобережний округи бўйича тергов бўлими Ўзбекистоннинг 46 ёшли фуқаросига нисбатан жиноий иш бўйича терговни якунлади.

Тергов маълумотига кўра, 2018 йил 23 сентябрь куни кечқурун ўзаро базм вақтида эркак 38 ёшли қўшниси ва унинг 36 ёшли турмуш ўртоғини ўлдирган.

У қотилликни ўта шафқатсизлик билан амалга оширган, аввалига тананинг ҳамма жойига пичоқ билан жароҳат етказган, сўнг жасадларни бўлакларга ажратган ва уй ёнига яширган.

Қариндошлар изсиз ғойиб бўлган эр-хотинни қидира бошлашган, қўшни эркак эса ҳуқуқ-тартибот идораларидан яшириниб юрган, кейинчалик у қидирувга берилган.

Тез орада қурбонларнинг жасадлари топилди, жиноят иши бўйича тергов бошланди.

Айбланувчи ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганида қўлга олинди, Ўзбекистон фуқароси қамоққа жойлаштирилган.

Тергов кўплаб суд экспертизаларини ўтказди, ҳозирги вақтда жиноятга оид барча далиллар тўпланган, иш судга оширилган.

Россия Тергов қўмитасининг Липецк области бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу модда бўйича максимал жазо - умрбод озодликдан маҳрум этиш.

Киритилди: 15:47 19.07.2019. Ўқилди: 2563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!