Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда "Спутник V" вакцинаси билан эмланган тўрт киши вафот этди

Россияда "Спутник V" вакцинаси билан эмланган тўрт киши вафот этди

Россияда охирги ҳафталарда "Спутник V" вакцинаси билан эмланган тўрт киши вафот этди. Бу ҳақда EUobserver онлайн-нашри хабар берди, деб ёзади DW.

Қайд этилишича, журналистлар Роспотребнадзорнинг "Спутник V" вакцинаси билан эмлангандан сўнг яна олти кишида ножўя таъсирлар юзага келгани тўғрисидаги ички ҳужжатлари билан танишишга муваффақ бўлишгани ҳақида айтишган.

Хабарда айтилишича, вафот этганлар 51, 69 ва 74 ёшли аёллар бўлган. Журналистлар тўртинчи беморнинг шахсини аниқлай олишмаган. Беморларнинг ўлимига юрак, ўпка ва қондаги қанд миқдори сабаб бўлган. Ҳужжатларда "Спутник V" вакцинаси ва ўлим сабаблари орасидаги боғлиқлик борасида маълумот берилмаган.

Гамалея номидаги илмий-тадқиқот институтининг катта вирусологи Денис Логунов бу хабарни тасдиқлади.

"Бу иш бўйича маълумот сўрадим ва жавоб олдим. Бу ёлғон хабар эмас. Иш ўрганиб чиқилган. Эмлашга алоқадор ҳеч нарса аниқланмаган", - деди Логунов 51 ёшли аёлнинг ўлими ҳақида.

Гамалея номидаги марказ раҳбари Александр Гинцбург эса "Спутник V" вакцинаси ҳеч қандай жиддий ножўя таъсир келтириб чиқармаслигини айтди.

Россия 29 январда Европа дори воситалари агентлигига "Спутник V" вакцинасидан Евроиттифоқда фойдаланиш учун уни рўйхатга олишга ариза берганди. 8 апрел куни Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпан агарда Европада вакцина маъқулланса, Германия Россия вакцинасини сотиб олишга тайёрлигини айтди.

Киритилди: 10:49 10.04.2021. Ўқилди: 2414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!