Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда снюс истеъмоли оқибатидаги биринчи ўлим қайд этилди

Россияда снюс истеъмоли оқибатидаги биринчи ўлим қайд этилди

Чекишни тарк этиш ҳолатлари тобора кўпайиб бораётган айни даврда никотин моддасини истеъмол қилишнинг альтернатив усуллари оммалашмоқда. Улардан бири – снюс, яъни сақич ёки ширинликлар шаклида ишлаб чиқариладиган никотин аралашма.

Сўнгги вақтларда сақич, конфет шаклидаги ушбу хавфли маҳсулотларни истеъмол қилиш, айниқса болалар орасида ҳақиқий эпидемияга айланди. Унинг истеъмоли инсон организмида кучли заҳарланишни келтириб чиқаради.

Снюс истеъмол қилувчиларда касалликнинг илк белгилари сифатида кўпинча милклар емирилиши ва стоматит касалликлари кузатилади. Тишлар жуда тез емирилади, шунингдек, оғиз бўшлиғи яллиғланади. Бунда кўпинча қизилўнгач ва ичакда безовталик пайдо бўлади.

Россияда снюс истеъмоли оқибатида бир киши вафот этди, дейилади “РИА Новости“ хабарида.

“Первий канал“ ахборот дастури тарқатган хабарга кўра, Россиянинг Челябинск вилояти тезкор қидирув хизмати томонидан 250 снюс маҳсулоти аниқланган. Намуналар лабораторияга тадқиқот учун юборилганда уларда жуда кўп миқдордаги маргимуш моддаси борлиги маълум бўлган. Ҳозирда Россия ҳукумати томонидан снюс савдосини тўхтатишни қонуний даражада ҳал этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 05:45 24.01.2020. Ўқилди: 1858 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!