Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда нипаҳ вирусини аниқлайдиган тест яратилди

Россияда нипаҳ вирусини аниқлайдиган тест яратилди

"Вектор" давлат тадқиқот маркази олимлари нипаҳ вирусини аниқлайдиган тест тизимини яратди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди.
Россияда касалликнинг тарқалиш хавфи деярли йўқ, деб таъкидланди идорада.

Аввалроқ, Ҳиндистоннинг Керала штатида 11 кишида инфекция белгилари аниқланди, уларнинг аҳволи барқарор. Вилоят ҳокимияти 12 ёшли боланинг ўлими ҳақида эълон қилди, шифокорлар у билан алоқада бўлган одамларни текширишни бошлади.
"Микроб" вабога қарши тадқиқот институти, манбаи ҳайвонлар ва касаллар бўлиши мумкинлигини, одамдан одамга юқиши, қоида тариқасида, фақат яқин мулоқотда юқиши мумкинлигини тушунтирди. Бу касалликка қарши вакцина ва даволаш препарати ҳозирча йўқ, беморларга симптоматик терапия тайинланади.
Нипаҳ вируси мевахўр кўршапалар орқали тарқалади. БССТ энг хавфли вируслардан бири сифатида эътироф этган. У одамларга ҳайвонлардан ўтади, шунингдек, касал одамдан бошқаларга ҳам юқади. Унга қарши дори ҳам, вакцина ҳам йўқ, касалликдан ўлим даражаси 40-75% оралиғида.

Киритилди: 14:43 15.09.2021. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!