Россия Федерацияси Томск областида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган ўнинчи фуқаронинг шахсига аниқлик киритилди.
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск областида ёнғин натижасида 2 нафар фуқаро жабрланиб, 10 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган эди.
Тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида сўнгги ўниничи ҳамюртимизнинг шахсига аниқлик киритилди:
Зокиров Муҳаммадали Зокир ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган).