Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияда фожиа: 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Россияда фожиа: 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россия Федерацияси Томск областида юзага келган ёнғин бўйича бирламчи маълумот берди.

2020 йилнинг 21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05да Россия Федерацияси Томск области, Асино тумани, Причулмск аҳоли яшаш пункти, Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган.

Ёнғин натижасида, уйнинг 208 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёниб, қулаган. Бирламчи маълумотга асосан, ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаган. Улардан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 2 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. Улар ООО “ГРИНВУД” ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлишган.

Вафот этган фуқаролар Томск области Асино шаҳридаги туман шифохонаси моргида сақланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ТИВ, ИИВ ҳамда ҳудудий консуллик хизматлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва уларни ватанига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Киритилди: 11:30 21.01.2020. Ўқилди: 3566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!