Россиянинг Киров шаҳрида мактаб ўқувчиларига нос сотган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Место происшествия дастурида маълум қилинди.
Гувоҳлар ўзбекистонлик мигрант Марказий бозор олдида кечаю кундуз тақиқланган модда сотганини маълум қилишган. Қўлга олинган шахс болаларга нос сотганини инкор қилди.
Мазкур фуқаронинг уйи тинтув қилинганда у ердан беш килограммдан ортиқ нос топилган.