Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия вакцинаси: ССВдан коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказишни кечиктиришни сўралди

Россия вакцинаси: ССВдан коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказишни кечиктиришни сўралди

Коронавируснинг янги турига қарши Россия вакцинасини рўйхатдан ўтказиш Клиник тадқиқотлар ташкилотлари уюшмасининг соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашкога ёзган хатига биноан, клиник синовларнинг учинчи босқичи муваффақиятли якунланмагунча қолдирилиши керак.

Бу ҳақда мурожаат матнига асосланиб, РБК хабар берди.

Н.Ф Гемалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий марказининг вакцинаси юз кўнгиллиларда синовдан ўтказилган бўлиб, мурожаатга кўра, учинчи босқич яна неча минг кишига мўлжалланган тадқиқот жараёнларидан иборат.

«Айнан учинчи босқичда юқумли касалликка чалинган ва иммунитети заиф одамларга вакцинанинг хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йиғилади», деб ёзилган мурожаатда.

“Шу билан бирга, вакцинанинг хавфсизлигини текшириш айниқса муҳимдир, ваҳоланки, аввало кекса одамларни коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган”, деб таъкидланади мактубда.

Киритилди: 05:30 11.08.2020. Ўқилди: 4768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!