Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Украинага ҳаво ҳужумларини уюштирди

Россия Украинага ҳаво ҳужумларини уюштирди

Россия бугун, 21 ноябрь куни эрталаб Украинага ракеталар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари маълум қилди.

Билдирилишича, Киев вилояти, Днепр, шунингдек, Полтава вилоятининг Кременчуг шаҳри йўналишида бир нечта ракеталар учган.

Тахминларга кўра, Х-101 қанотли ракеталари Ту-95 самолётлари томонидан Энгельс ҳудудида учирилган. Биринчи ракеталар мамлакат ҳаво ҳудудига маҳаллий вақт билан тахминан 6:30 да кириб келган.

Бундан ташқари, Украина ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, Қора денгизда жами 28 тагача ракетаси бўлган 5 та “Калибр” ракета ташувчиси бўлган.

Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Украина Telegram каналлари Киевда, шунингдек, Киев, Одесса, Днепропетровск, Чернигов ва Донецк вилоятларида фавқулодда электр таъминотида узилишлар жорий этилаётгани ҳақида хабар тарқатди. Бунинг ракета зарбаси билан боғлиқлиги тушунтирилмаган.

Орадан бир ярим соат ўтгач, Украинанинг ғарбий вилоятларида, шунингдек, Киевда сигнализация бекор қилинди. Мамлакатнинг қолган қисмида хавф сақланиб қолган.

Днепропетровск вилояти маъмурияти Днепрга ракета ҳужуми содир этилгани ҳақида хабар берди. Вилоят маъмурияти раҳбари Сергей Лисак Днепрдаги саноат корхонасига етказилган зарар ва иккита ёнғин ҳақида маълум қилди.

Украина АҚШнинг розилиги билан 19 ноябрь куни Россиянинг Брянск вилоятига узоқ масофали ATACMS ракеталари билан ҳужум қилганидан сўнг Россия Федерациясидан оммавий жавоб зарбалари берилиши кутилган эди. Бу орада Украинадаги бир қатор давлатларнинг элчихоналари, жумладан, АҚШ элчихонаси хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз фаолиятини тўхтатди, аммо бугун, 21 ноябрь куни Америка дипломатик миссияси ўз ишини тиклади.

Киритилди: 13:50 21.11.2024. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!