Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Туркманистонга маймунчечакни аниқлашга ёрдам берувчи тестларни топширди

Россия Туркманистонга маймунчечакни аниқлашга ёрдам берувчи тестларни топширди

Роспотребнадзор "Вектор" маркази томонидан ишлаб чиқилган маймунчечакнинг лаборатория диагностикаси учун мўлжалланган тестларни туркманистонлик ҳамкорларга топширади, деб ёзади “ТAСС” департамент матбуот хизматига таяниб.

Қайд этилишича, бу ҳақда Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазири Нурмуҳаммет Aманнепесовнинг Роспотребнадзор раҳбари Aнна Попова билан учрашувидан сўнг бугун маълум бўлди.

“Дунёнинг бир қатор мамлакатларида маймунчечак касаллиги қайд этилиши муносабати билан Роспотребнадзор туркманистонлик ҳамкорларга ушбу касалликнинг лаборатория диагностикаси бўйича "Вектор" илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган тестларни тақдим этади, шунингдек, маслаҳат ва ёрдамини аямайди”, — дейилади матбуотда. Бу ҳақда Роспотребнадзор маркази маълум қилди.

Киритилди: 18:38 10.06.2022. Ўқилди: 1754 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!