Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Туркияга С-400 етказиб беришни бошлади

Россия Туркияга С-400 етказиб беришни бошлади

Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуалари компонентларининг биринчи партияси етказиб берилди, деб хабар қилди РИА Новости Туркия Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда.

"Етказиб бериш ишлари Анқара провинциясидаги Мюртед авиабазасига амалга оширилмоқда", - дейилади релизда.

Туркиянинг Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини харид қилиши халқаро жанжални келтириб чиқарди: АҚШ Анқарадан бу келишувдан воз кечишни ва ўрнига ўзининг Patriot мажмуаларини харид қилиш талабини қўйди.

Ушбу таклиф рад этилган ҳолатда Вашингтон Анқарага янги F-35 қирувчилари савдосини ушлаб туриш ёки умуман бу келишувдан воз кечиш билан дағдаға қилди. Аммо Туркия ортга чекинишдан бош тортди.

Маълумот учун, С-400 "Триумф" — ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган янги зенит ракета мажмуаси бўлиб. Уни кечаю-кундуз, ҳар қандай ланшдафт ва кучли радиоэлектрон таъсир шароитларида ҳам қўллаш мумкин.

Туркия - Беларусь ва Хитойдан сўнг - Москва ўз "Триумф"ларини етказиб бераётган учинчи давлатга айланди. Тез орада бу қатордан Ҳиндистон ҳам ўрин олиши кутилмоқда.

Киритилди: 05:15 13.07.2019. Ўқилди: 1321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!