Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Тоғли Қорабоғдаги можаро туфайли Эрдўғанга зарба берди

Россия Тоғли Қорабоғдаги можаро туфайли Эрдўғанга зарба берди

Россия Тоғли Қорабоғдаги можаро туфайли Туркияга зарба берди. 

Кеча бир кун олдин «Военкоры Русской Весны» телеграм каналида Россия аэрокосмик кучлари Суриядаги жангариларнинг Қорабоғга жўнатилиши сабабли Идлибдаги террорчиларнинг ўқув лагерларини қидиришни ва йўқ қилишни бошлагани, яъни улар Кафер Диббин қишлоғи яқинидаги катта ўқув лагери объектларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Разведка лагернинг жойлашган жойи тўғрисида маълумотни жангарилардан ҳақ эвазига олган. У ерда туркиялик инструкторлар ва хусусий ҳарбий компаниялар ходимлари юзлаб жангариларни тайёрлашган. Жиср эш-Шугур шаҳри ҳудудида фронтни ушлаб туриш учун қуролли оппозиция ва террористик гуруҳлар кучларини бирлаштириш мақсадида турк ҳарбий маслаҳатчилари Идлибга келишган.

“Хўш, Россия Aрцахдаги можаро томонида қолди деб ким айтди? Ҳа, урушда баъзида умуман бошқача қоидалар ишлайди, аммо улар ишлайди. Эрдўғанга қарши Идлибдаги ҳужум Қорабоғ жабҳасидаги ҳар қандай йўқотишлардан кўра ачинарлироқ қабул қилинмоқда", – дейилади манбада.

Бир мунча вақт олдин, Сурия президенти Башар ал-Aссад Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни Қорабоғдаги можаронинг янги авж олдирувчиси ва ташаббускори деб атаган ва уни жангариларни Суриядан у ерга кўчиришда айблаган. Кейинчалик, Россия ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин буни тасдиқловчи разведка маълумотлари борлигини эълон қилди.

Киритилди: 14:37 16.10.2020. Ўқилди: 11354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!