Жанубий Корея миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Шин Вон-сикнинг маълум қилишича, Россия Шимолий Кореяга зенит-ракета ва ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналарини топширган. Бу Украинага қарши урушда Шимолий Корея ҳарбийлари иштирокидаги келишувнинг бир қисмига айланди. Унинг сўзларини Ёнҳап агентлиги келтирмоқда.
Шин Вон Сикнинг сўзларига кўра, Пхенян ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш учун қурол олган. Жанубий Корея расмийси, шунингдек, Шимолий Корея сунъий йўлдош дастури учун Москвадан технология талаб қилиши мумкинлигини ҳам таклиф қилди.
Украина ва Ғарб давлатларидан олинган маълумотларга кўра, Курск вилоятида Шимолий Кореянинг 10 мингдан ортиқ аскари бор. Москва ва Пхенян КХДР ҳарбийларининг иштирокини расман тасдиқламаган бўлсада, Владимир Путин Россия Шимолий Корея билан келишувларнинг жиддийлигига «шубҳа қилмаслигини» айтди.
Жанубий Корея мудофаа вазири Ким Ёнг Хённинг таъкидлашича, Пхенян катта эҳтимол билан Россияга ўз ҳарбийларини юбориш эвазига ядровий ва ракета салоҳиятини ривожлантириш учун технология сўрайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Wall Street Journal Шимолий Корея армиясининг юқори мартабали генерали Украина Қуролли кучлари томонидан назорат қилинадиган айрим ҳудудлар Курск вилоятида яралангани ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг ёзишича, бу Ғарб манбалари томонидан тасдиқланган биринчи ҳолат бўлиб, Шимолий Кореянинг шундай юқори мартабали ҳарбийси Россия ҳудудидаги жангларда жароҳат олган.
Нашрнинг ёзишича, генерал Украина қўшинларининг Курск вилоятидаги сўнгги ҳужумлари натижасида яраланган. Унинг аҳволи ҳақида тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
Бир кун аввал The Wall Street Journal Курск вилоятидаги Шимолий Корея қўшинларига КХДР Бош штаб бошлиғи ўринбосари, генерал Ким Ён Бок қўмондонлик қилишини ёзган эди. Унинг вазифаси Шимолий Корея қўшинларини Россия армиясига қўшиш ва замонавий уруш усулларини ўрганишдир.