Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия рубли дизайни янгиланади

Россия рубли дизайни янгиланади

Россия рубллари дизайни янгиланади. Банкноталарни янгилаш босқичма-босқич амалга оширилади, деб хабар бермоқда «Вести».

Хабарда таъкидланишича, келгуси йилдан янгиланган 100 рубль, 2023 йилдан 1000 ва 5000 номиналли купюралар чиқарилади.

Россия Марказий банкига кўра, жами олти номиналдаги қоғоз пул дизайни ўзгартирилиб, ҳаммаси 200 ва 2000 рубллик пулларга ўхшаш дизайнга келтирилади.

Купюраларнинг нафақат ранглари, балки улардаги шаҳарлар, ёдгорликлар, бинолар тасвирлари ҳам ўзгаради. Аммо ўзгаришга ундаган нарса фақат ташқи кўриниш эмас.

Пуллардаги сув белгиларидан иборат ҳимоя тизимини такомиллаштириш тақозо қилиняпти. Улар сўнгги маротаба янгиланганига 10 йилдан ошган.

Россия Марказий банкига кўра, эски намунадаги рубллар 2035 йилгача муомалада қолади.

Киритилди: 12:32 27.03.2021. Ўқилди: 4935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!