Россиянинг юк самолёти Суриянинг Латакия вилоятидаги авиабазасидан Ливияга учди, деб хабар берган Reuters агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, Россия самолётлари яқин вақт ичида Хмеймим авиабазасидан ҳавога кўтарилиши кутилган.
Reuters шунингдек, Россия Федерацияси Суриядаги ҳаво базаларидан ҳарбий техника, жумладан, иккита Ан-124 самолётини олиб кетаётганини ёзган.