Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия Путин ва Трамп учрашувига тайёргарликни қайта бошлашга тайёр — Лавров

Россия Путин ва Трамп учрашувига тайёргарликни қайта бошлашга тайёр — Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Доналд Трамп учрашувига тайёргарлик ишларини қайта йўлга қўйишга тайёр эканини маълум қилди.

Лавровнинг таъкидлашича, Москва Вашингтон билан конструктив мулоқотни тиклашдан манфаатдор. Унинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашув халқаро хавфсизлик, стратегик барқарорлик ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларида муҳим аҳамият касб этади.

“Биз АҚШ билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро ҳурмат асосида мулоқотга тайёрмиз. Агар Вашингтонда бундай хоҳиш бўлса, Путин ва Трамп учрашувига тайёргарликни бошлаш мумкин”, — деди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Россия билан муносабатларни яхшилаш зарурлигини ва икки давлат манфаатлари дунё барқарорлиги учун муҳим эканини таъкидлаган эди.

Киритилди: 14:39 12.11.2025. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!