Бугун 3 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия октябр ойида 2023 йил бошидан бери Украинага энг кўп миқдорда ракета учирди

Россия октябр ойида 2023 йил бошидан бери Украинага энг кўп миқдорда ракета учирди

Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.

Агентликнинг Украина расмийлари маълумотларига таяниб хабар беришича, октябр ойи давомида Россия ушбу мамлакат ҳудудларига тунда 270 та ракета учирган.

Бу сентябр ойига нисбатан 46 фоиз кўп бўлиб, Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари бундай маълумотларни мунтазам эълон қила бошлаган 2023 йил бошидан буён энг юқори ойлик кўрсаткичдир

Москва кетма-кет тўртинчи йил қишда Украина электр тармоғига ҳужум қилмоқда, Киевнинг фикрича, бу тинч аҳолига босим ўтказишга қаратилган. Октябрь ойида мамлакатнинг барча ҳудудларида, жумладан, Киевда ҳам электр таъминоти узилди.

Украина президенти Владимир Зеленский Россияни электр тармоқларига бундай шиддатли ҳужумлар орқали тартибсизлик келтириб чиқариш ва руҳий босим ўтказишга уринишда айблади.

Киритилди: 21:45 01.11.2025. Ўқилди: 1195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!