Собиқ Югославия ва Ироқ мамлакатларида рак билан касалланиш ҳолатлари АҚШнинг камайган уран ўқ-дориларини қўллаши натижасида кескин ошди.
Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари раҳбари Игор Кириллов маълум қилди.
"Ироқ ҳукумати маълумотларига кўра, 2005 йилда мамлакатда тугатилган уран ўқ-дориларини қўллаш натижасида саратон касаллиги ҳар 100 минг аҳолига 40 дан 1,6 минг ҳолатга кўтарилган", деди у.
Кирилловнинг қўшимча қилишича, собиқ Югославия мамлакатларида онкологик касалликлар сони 25 фоизга ошган.