Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия космонавтлари 2031 йилда Ойга қўниши мумкин

Россия космонавтлари 2031 йилда Ойга қўниши мумкин

Россиянинг биринчи бошқариладиган экпедицияси 2031 йилда Ойга жўнайди, шундан сўнг бу каби парвозлар ҳар йили амалга оширилади. Бу ҳақда Роскосмос бош илмий институти ҳужжатига таяниб, Sputnik хабар бермоқда.

Миссия мақсади: Ойга биринчи экипажни етказиш , дейилади 2031 йилга қилинган режада.

2032 йилда Ойга луномобиль ҳамда иккинчи экспедиция экипажини етказиб бериш белгиланган. Уларга Ой сатҳида ҳаракатланиш воситаларини синовдан ўтказиш топширилади.

2034 йилда Ой базаси қурилиши бошланиши, 2035 йилда эса қурилиш ишларини давом эттириш белгиланган.

Бошқариладиган экспедициялар олдидан 2028 2029 йилларда иккита синов парвозлари амалга оширилади. Бунда бошқариладиган кема ёрдамида Ой атрофи айланиб чиқилади.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:55 11.02.2019. Ўқилди: 1574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!