Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Ички ишлар вазирлиги чет элликларнинг кўпроқ қандай сабаблар билан мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилди

Россия Ички ишлар вазирлиги чет элликларнинг кўпроқ қандай сабаблар билан мамлакатдан чиқариб юборилишини маълум қилди

Россияда чет элликларнинг мамлакатдан чиқариб юборилишига кўпроқ миграция соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари сабаб бўлади. 2021 йилнинг январь ва февраль ойларида 14 та шундай ҳолат юзага келди, шунингдек, депортация бўйича 805 та қарор ижроси таъминланди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

«Россия ИИВ ҳудудий органларининг миграция масалалари бўйича бўлинмалари томонидан Россия ИИВ Ички ишлар бош бошқармасига юборилган маълумотларга кўра, Россия ИИВ раҳбарияти 2021 йилнинг икки ойи давомида чет элликларнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши бўйича 14 та қарорни тасдиқлади», — дейилади вазирлик хабарида.

Россияда бу масала бўйича 2020 йилда 27 та, 2019 йилда 76 та, 2018 йилда 121 та, 2017 йилда 76 та, 2016 йилда 32 та шундай қарор қабул қилинган, шунингдек, 2020 йилда 4691 та, 2019 йилда 5531 та, 2018 йилда 6010 та, 2017 йилда 5460 та, 2016 йилда 4852 та депортация қилиш бўйича қарорлар ижроси таъминланган.

Россия ИИВнинг аниқлик киритишича, миграция соҳасидаги қонунбузарлиги учун, шунингдек, давлат чегараларининг дахлсизлиги ва давлат ҳудудида бўлиш тартибини бузгани учун бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган чет элликлар мамлакатдан чиқариб юборилиши керак бўлган шахслар ҳисобланади. Бундан ташқари, улар депортация қилинишдан олдин вақтинча сақланадиган махсус муассасалардан қочиш ва яна бошқа ҳолатларда ҳам «номақбул» саналиши мумкин.

Россия ҳукумати ИИВ билан ҳамкорликда «алоҳида вазиятларга тушиб қолган» ноқонуний муҳожирларнинг легализациясини соддалаштирувчи қонун лойиҳаси устида иш олиб боряпти. Лойиҳага кўра, миграция қонунини бузган чет элликлар жазоланмайди ва аввал киритилган чекловлар бекор қилинади.

Шунингдек, вазирлик муҳожирларга онлайн тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи мамлакатдаги чет эл фуқароларининг ягона ахборот платформасини яратди.

Аввалроқ Россия ҳукумати COVID-19 пандемияси туфайли сезиларли даражада камайган меҳнат муҳожирларининг сони мамлакатдаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун етарли эмаслигини маълум қилди.

Маълумот учун, Россия Қурилиш вазирлиги ва коммунал хизматлар бошқармаси мигрантларнинг қурилиш ишларига келишлари учун мамлакатга кириш шартларини соддалаштиришни сўраган ва бир қатор таклифлар берган эди.

Киритилди: 09:07 10.04.2021. Ўқилди: 2719 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!