Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Федерациясидан ўғирланган машина Тошкентда тўхтатилди

Россия Федерациясидан ўғирланган машина Тошкентда тўхтатилди

2019 йил 1 март куни Давлат Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Тошкент туманидаги Ғишт-Кўприк божхона чегара постида Hyundai Solaris русумли автомашина тўхтатиб текширилганида, ушбу автомашина Россия Федерациясидан ўғирланганлиги аниқланган ва автомашинани бошқариб кетаётган А.Ғ. қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан Россия Федерациясига хабар берилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:53 19.03.2019. Ўқилди: 2764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!