Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия доллардан воз кечиши учун неча йил керак?

Россия доллардан воз кечиши учун неча йил керак?

Россия доллардан тўлиқ воз кечиши учун 4-5 йил керак бўлади, деди инвестициялар бўйича эксперт Максим Шеин.

Бироз олдин Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин АҚШ сиёсатининг кутилмаган томонга бурилиши эҳтимоли юқори бўлгани сабабли ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан фойдаланишни ноқулайлик қилгани айтди. Шу сабабли Россия савдо алоқаларида долларни чеклашга қарор қилганини хабар қилган эди.

“Доллардан воз кечиш мавзуси сўнгги йилларда кўп маротаба кўтарилган эди, лекин бу сафар у биринчи бор давлатнинг расмий курси сифатида эълон қилинди. Россия АҚШ валютасидан фойдаланмасликни назарда тутувчи тизим қуриши ҳақида гапирди. Бунинг учун 4-5 йил керак бўлади, чунки йиллар давомида шаклланган савдо ва банк амалиётларини қайта кўриб чиқиш керак бўлади”, - дейди Шеин.

Айни дамда Россияда бунинг учун барча шароитлар мавжуд: етарли даражада олтин захиралари жамланган, долларда ҳисобланадиган молиявий активлар миқдори ҳам камайтирилган, янги тўлов тизими ишга туширилган. Савдо ҳамкорларнинг ҳам доллардан воз кечиш истаги бор. Ундан ташқари АҚШ томонидан ҳам бунинг учун етарлича асослар яратилмоқда (АҚШ президентининг Россияга қарши қаратилган кескин баёнотлари), - дейди эксперт.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ўзининг санкциявий сиёсати билан долларга ва АҚШ давлат қарзига бўлган ишончни бузаётганини бир неча маротаба таъкидланган эди. Шу билан бирга Россия ҳукумати иқтисодда долларни тақиқлаш ниятида эмас. Улар шунчаки бошқа валюталарда ҳисоб-китоб қилиш учун қулай шароит яратишни назада тутади, холос.

Киритилди: 17:33 05.04.2021. Ўқилди: 5109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!