Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Давлат Думаси "Толибон"ни террорчилар рўйхатидан чиқариш имконини берувчи лойиҳани маъқуллади

Россия Давлат Думаси "Толибон"ни террорчилар рўйхатидан чиқариш имконини берувчи лойиҳани маъқуллади

Россия Давлат Думаси мамлакатда террорчи ташкилотлар сифатида тан олинган бир қатор гуруҳларнинг фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш имконини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Бу қарор, айниқса, "Толибон" ҳаракатини (Россияда террорчи ташкилот сифатида тан олинган) Россиядаги террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш учун имконият яратиши мумкин.

Лойиҳада, агар ташкилот ўз фаолиятини терроризмни тарғиб қилиш, жиноят содир этиш ёки экстремистик ҳаракатлардан воз кечган бўлса, уларга нисбатан тақиқни вақтинча бекор қилиш мумкинлиги назарда тутилмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Қонун лойиҳаси, биринчи навбатда, сиёсий мулоқот учун ҳуқуқий замин яратишни ва халқаро ҳамкорликни енгиллаштиришни кўзлайди.

2003 йилда Россия Олий суди Толибонни террорчи ташкилот сифатида тан олиб, унинг фаолиятини тақиқлаган. 2021 йилда АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб, "Толибон" ҳукумати қонунийлашди. Шу пайтдан бошлаб, Россия Толибон билан алоқаларни тиклаш масаласини кун тартибига қўйди.

Президент Владимир Путин ҳам 2021 йил октябрь ойида Толибонни террорчи рўйхатдан чиқариш учун аввало БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарори зарурлигини таъкидлаган.

Олдинги қарорларга кўра, "Толибон"нинг террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши Россия ва Афғонистон ўртасидаги алоқаларни расмийлаштириш имкониятини беради, "Толибон" билан иқтисодий ва сиёсий ҳамкорлик йўлларини очади.

Киритилди: 22:10 11.12.2024. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!