Россия армияси Покровск ғарбида жойлашган коксланадиган кўмир конига яқинлашмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Украина Металлурглари ассоциацияси раҳбари Александр Каленковнинг агентликка маълум қилишича, кон устидан назоратнинг йўқотилиши пўлат ишлаб чиқаришнинг қисқаришига ва Украина иқтисодиёти учун жиддий йўқотишларга олиб келади.