Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Роппа-роса 25 йил олдин Россияда даҳшатли воқеа содир бўлганди

Роппа-роса 25 йил олдин Россияда даҳшатли воқеа содир бўлганди

1995 йил 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 0:14 да Сахалин оролининг шимоли-шарқий соҳилида Россиядаги сўнгги 100 йил ичида энг вайронкор зилзила юз берди. Зилзила марказида силкиниш кучи 8-10 баллни ташкил қилди.

17 сония ичида табиий офат шаҳар типидаги Нефтегорск қишлоғини бутунлай вайрон қилди.

Нефт саноатига ихтисослашган қишлоқ 1964 йилда ташкил этилган. 30 йил ичида унда 17 та беш қаватли ва 80 хонадонли уйлар, тўртта икки қаватли ғиштли ва катта блокли уйлар, тўртта болалар боғчаси, мактаб ва бошқа иншоотлар қурилган. Табиий офат пайтида Нефтегорскда 3197 киши яшаган.

Аҳолининг зилзиладан олдинги ва кейинги ҳаёти иккига бўлинди.

Ҳаммаси 17 сония ичида қулаб тушди. Беш қаватли уйлар вайрон бўлди. Нефтегорск маҳаллий касалхонаси харобага айланди. 30 нафар шифокор ва ҳамширалар ҳалок бўлди. Нефтегорск-Оха йўлидаги кўприклар вайрон бўлди, алоқа узилди.

Вайроналар таҳлил қилингач, Нефтегорск қайта тикланмайдиган бўлди.

РИА Новости хабарига кўра, фожиа натижасида аҳолининг ярмидан кўпи, 2040 киши, жумладан, 268 нафар бола вафот этган.

Киритилди: 15:48 28.05.2020. Ўқилди: 5657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!