Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Роналду яна неча йил футбол ўйнамоқчилигини айтди

Роналду яна неча йил футбол ўйнамоқчилигини айтди

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ФИФАнинг The Best махсус совринини қўлга киритганидан сўнг фикр билдирди.

«Аввало, 20 йил давомида бирга ўйнаган миллий жамоадаги барча шерикларимга раҳмат айтмоқчиман. Жаҳон рекорди 109та гол эди, шундайми? Энди мен уни 6та тўпга яхшиладим. Ва бундан жуда фахрланаман.

Роналду яна неча йил футбол ўйнамоқчилигини айтди

Мен жуда ҳурмат қиладиган ташкилот — ФИФА томонидан махсус мукофот олдим. Оиламга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Тез орада яна ота бўламан. Фахрланаман — тарихдаги энг яхши тўпурар бўлиш ажойиб.

Менда ҳали ҳам ўйинга ва голлар уришга иштиёқ бор. 5 ёшимдан футбол ўйнайман. Машғулотларга чиққанимда ҳам мотивация бор.

37 ёшимда ҳам ўзимни яхши ҳис қиляпман. Қаттиқ меҳнат қилишда давом этаман ва ўйнашни хоҳлайман. Умид қиламанки, яна 4-5 йил ўйнайман. Танангизга яхши муносабатда бўлсангиз, у сизга керак бўлганини қайтаради», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Киритилди: 19:30 18.01.2022. Ўқилди: 2852 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!