Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Роналду: "Оч эдик, "Макдоналдс"га бориб, ялинганмиз"

Роналду: "Оч эдик, "Макдоналдс"га бориб, ялинганмиз"

"Ювентус" футболчиси Криштиану Роналду болалигидаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.

"11 ёки 12 ёшимда оилам пул борасида жуда қийналган. Жуда оғир дамлар эди, мен "Спортинг" академиясида яшардим ва уч ой деганда оилам билан учрашардим. Кейин биз стадион рўпарасидаги "Макдоналдс"га бориб, эшикни тақиллатардик. Эшикни ҳар доим Эдна исмли аёл очар, унинг ёнида иккита қиз бўларди. Биз ейишга нимадир борми, деб сўрардик ва у бизга ёрдам берарди. Мен шу аёлни жуда кўп изладим, ҳалиям излаяпман, аммо тополмаяпман. Агар ана шу интервьюни ўқиса, билишини истайманки, мен уни Турин ёки Лиссабонга бирга кечки овқатни тановул қилишга таклиф қилмоқчиман. Қарзимни узишни истайман", деди Роналду "The Sun" нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 16:40 18.09.2019. Ўқилди: 3700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!