Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Роналду ҳаётидаги кўпчилик билмаган детал айтилди

Роналду ҳаётидаги кўпчилик билмаган детал айтилди

"Интер" президенти Жузеппе Маротта Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

"Ювентус"да Криштиану Роналду билан ишлаш бахтига муяссар бўлдим. У бошқалардан фарқ қиларди - ҳатто сувли шишаларни ҳам таҳлил қиларди. У шишани олиб, шифокорнинг олдига борар ва унинг ичида нима борлигини, хусусиятларини сўрарди. У ҳали ҳам топ-даражада қолмоқда, бу шу каби вазиятлар туфайли," - деди Маротта.

Эслатиб ўтамиз, Роналду Евро-2020 вақтида кадрдан "кока-қола"ни намойишкорона олиб ташлагани ва одамларни газсиз сув ичишга чақиргани билан ёдда қолганди.

Киритилди: 23:37 07.10.2025. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!