Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Резина” тухумлар Қирғизистонга қаердан олиб келинганлиги маълум бўлди

“Резина” тухумлар Қирғизистонга қаердан олиб келинганлиги маълум бўлди

Куни кеча қизғин баҳсга сабаб бўлган резина тухумлар Ўш шаҳрига Иссиқкўл вилоятидан келтирилган, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон Ветеринария ва фитосанитария бўйича давлат инспекция раҳбари Калисбек Жумакановга таяниб.

Жумаканов журналистларга Ветеринария ва фитосанитария бўйича давлат инспекцияси хизмат текширувини ўтказиб, видео қаҳрамонини топганини маълум қилди.

Эркак тухумларни Ўшдаги Арча мини-бозорида харид қилганини маълум қилди. Ушбу тухумлар Иссиқкўл вилоятидан келтирилгани аниқланди. Ҳаммаси экологик табиий, лекин шунга қарамасдан маҳсулот таркибини аниқлаш мақсадида уни лабораторияга топширдик , - деди у.

Жумаканов тухумлар бошқа давлатлардан келтирилганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Шунингдек, у Иссиқкўлдаги корхонада текширув бошланганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Интернетда Қирғизистонда резина тухум пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабар қизғин муҳокама қилинди. Қирғизистон фуқаросининг сўзларига кўра, пиширилган тухум сариғи резина бўлиб чиқади. Унинг фикрига кўра, бу тухумлар Хитойда ишлаб чиқарилган. Sputnik Қирғизистон агентлиги ушбу масала юзасидан Қирғизистон паррандачилик уюшмаси раиси Рустам Осмоналиевга мурожаат қилди. Осмоналиев уюшмага бир неча марта келиб чиқиши номаълум ва сифати қониқарсиз бўлган тухумлар Ўзбекистон ҳудудидан келаётганлиги ҳақида хабар берилгани ҳақида маълум қилади. Sputnik Ўзбекистон агентлиги эса ўз ўрнида ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Ветеринария қўмитасига мурожаат қилди. Қўмитада бу айбловларни рад этишди. Ўзбекистондан тухум Афғонистон, Тожикистон ва Эронга экспорт қилиниши, шунингдек, Ўзбекистондан Қирғизистонга фақат комбикорм, қурт ва биогумус ўғит экспорт қилинишини маълум қилинган эди.

Киритилди: 09:26 20.02.2019. Ўқилди: 2115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!