Ҳукумат қарори (446-сон, 16.07.2025 й.) билан “2025–2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш” концепцияси тасдиқланди.
🔰 Концепция республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларини белгилайди.
📙 Концепцияга кўра, ички назорат тизимини ривожлантириш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
➖ назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш;
➖ хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;
➖ назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш;
➖ ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш;
➖ ички назорат тизимини доимий мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш.
📜 Ушбу устувор йўналишларини қуйидаги механизмлар орқали амалга ошириш лозим:
🔹 ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш;
🔹 ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш;
🔹 ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.