Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" Хаби Алонсога ёзда бошқа харид бўлмаслиги ҳақида қатъий қарор қилинганини тушунтирди

"Реал" Хаби Алонсога ёзда бошқа харид бўлмаслиги ҳақида қатъий қарор қилинганини тушунтирди

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар яна бир нечта янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ, Мадрид клуби мураббийга бу ёзда бошқа харидлар бўлмаслигини аллақачон маълум қилган. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий ёзда "Реал" таркибига Дин Хёйсен, Альваро Каррерас, Франко Мастантуоно ва Трент Александр-Арнольд келиб қўшилган эди.

"Реал" душанба куни мавсумолди тайёргарлигини бошлади. Хаби Алонсо жамоаси навбатдаги расмий ўйинини 19 август, сешанба куни ўтказади. Шу куни "қаймоқранглилар" Ла Лига 1-турида "Осасуна"ни қабул қилади.

Киритилди: 23:35 05.08.2025. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!