Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

«Реал»нинг яна бир етакчиси сафдан чиқди

«Реал»нинг яна бир етакчиси сафдан чиқди

"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл машғулот пайтида жароҳат олди. Бу ҳақда AS хабар тарқатди.

Манбага кўра, уэльслик футболчи сон қисмидаги мушагидаги оғриқ ҳис қилган. Бэйл ушбу жароҳат туфайли Ла лига доирасида "Эспаньол" ва Европа чемпионлар лигаси доирасида "Брюгге"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Аммо у "Барселона" билан ўйингача тикланиши мумкин.

Аввалроқ "Қироллик клуби"нинг икки етакчиси — Эден Азар ва Марсело сафдан чиққан эди.

"Барселона" - "Реал" ўйини 18 декабрь куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:00 06.12.2019. Ўқилди: 1774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!