Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал"нинг қимматбаҳо футболчиси Англия гранди сафига ўтиб кетиши мумкин

"Реал"нинг қимматбаҳо футболчиси Англия гранди сафига ўтиб кетиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингага "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.

"Қизиллар" франциялик футболчини келаси йилнинг ёзида ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. TBR Football хабарига кўра, инглиз гранди "қаймоқранглилар"нинг 22 ёшли хавбекидан ташқари Адам Уортон ("Кристал Пэлас") ва Карлос Балеба ("Брайтон") ҳам жамоа шорт-листига киритган.

Эдуарду Камавинганинг нуфузли Transfermarkt порталидаги нархи - 50 млн евро. Футболчининг "Реал" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Камавинга жорий мавсум Хаби Алонсо жамоаси сафида 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Киритилди: 09:04 12.10.2025. Ўқилди: 886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!