Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Реал" мухлислари: "Бизга Мбаппе керак"

"Реал" мухлислари: "Бизга Мбаппе керак"

"Реал" футболчиси Эден Азарнинг тақдимот маросими бугун ташкиллаштирилганидан хабарингиз бор.

Афтидан, бельгиялик футболчининг трансфери мадридлик мухлисларни кутилганидек қувонтирмаган кўринади. Чунки стадион сезиларли даражада бўш, Азарнинг тақдимот маросимида Роналдунинг рекорди такрорланиши кутилганди, аммо бунга яқин келмади ҳам.

Қолаверса, маълумотларга кўра, мухлислар стадионда "Бизга Мбаппе керак!" дея ҳайқиришган. Эҳтимол, Азарнинг трансферидан хурсанд бўлган мухлисларнинг иштаҳаси очилиб, Мбаппени ҳам истаб қолишгандир. Буниси бизга қоронғи.

Киритилди: 23:31 13.06.2019. Ўқилди: 2062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!