Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал Мадрид» Винисиус ва яна бир футболчисини жароҳат сабаб йўқотди

«Реал Мадрид» Винисиус ва яна бир футболчисини жароҳат сабаб йўқотди

«Реал Мадрид» Лукаc Васкес ва Винисиус Жуниорнинг жароҳати ҳақида маълум қилди.

Футболчилар Ла Лиганинг 35-турида «Барселона»га қарши (3:4) бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган.

Текширувларга кўра, Винисиуснинг чап оёқ таги (товон атрофи) боғламлари чўзилган, Лукаc Васкесда эса чап сондаги мушаги жароҳатланган.

COPE нашри журналисти Мигель Анхель Диаснинг маълумотига кўра, Винисиус тахминан бир ҳафта майдонга чиқмайди. Лукаc Васкес эса 18 май куни «Севилья»га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин.

Шу сабабдан, ҳар икки футболчи чаршанба куни бўлиб ўтадиган «Мальорка»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Киритилди: 23:11 12.05.2025. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!