Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

"Реал Мадрид" учун махсус: Adidas 2023 йилда ретро-либос чиқаради

"Реал Мадрид" учун махсус: Adidas 2023 йилда ретро-либос чиқаради

2023 йилнинг бошида Adidas "Реал Мадрид" учун махсус ретро-либос чиқаради.

Футболчилар бу либосни расмий ўйинларда кийишмайди, аммо машғулот пайтида ретро либосдаги "қаймоқранглилар"ни кўришимиз мумкин.

Adidas томонидан чиқарилаётган "Реал"нинг қайта ишланган футболкаси дизайни 90-йиллар, хусусан, афсонавий EQT чизиқларидан илҳомланиб яратилган. Муаллифлар 1998 йилдан 2000 йилгача "Реал Мадрид" футболчилари кийган рамзий формани қайта яратишга ҳаракат қилишган. Дизайнда 1998-2000 йиллардаги "Реал Мадрид" либосининг ранглари ишлатилган, ўшанда Adidas илк марта "қаймоқранглар" учун форма яратган.

Янги либоснинг асосий ранги оқ бўлиб, ён томонларида тўқ кўк ва сариқ рангли чизиқлар, енги ва ёқасида тўқ кўк рангли безаклар мавжуд. Марказда "Реал Мадрид" ва Adidas логотиплари тасвирланган. Шу тариқа дизайнерлар Adidas "қаймоқли" учун форма чиқара олмаган афсонавий EQT даврига ҳурмат бажо келтиришди. Янги либосни қуйида томоша қилишингиз мумкин:

"Реал Мадрид" учун махсус: Adidas 2023 йилда ретро-либос чиқаради"Реал Мадрид" учун махсус: Adidas 2023 йилда ретро-либос чиқаради

"Реал Мадрид" учун махсус: Adidas 2023 йилда ретро-либос чиқаради

"Реал Мадрид" учун махсус: Adidas 2023 йилда ретро-либос чиқаради

Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид"нинг қайта ишланган махсус либоси 2022 йилнинг декабридан 2023 йилнинг январигача бўлган муддатда сотувга чиқарилади.

Киритилди: 22:53 27.06.2022. Ўқилди: 3548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!